Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун тушади, эрта тушади. Капиталбанк қачон мижоз мурожаатини ҳал қилади?
28.09.2022 14:10,  
83

СберкассаУз телеграм каналига Капиталбанк Андижон филиали ходимлари мижознинг пулини вақти тушириб бермаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Унда айтилишича: "мен бошқариб келаётган МЧЖ асосий ҳисоб рақами АТБ Капиталбанк Андижон филиалида очилган. Жорий йилнинг 26 сентябрь куни ходимга моддий ёрдам пули ўтказган эдик. Негадир моддий ёрдам суммаси ҳалигача пластик картага тушгани йўқ.

Биринчи кун кутдим тушмади. Иккинчи кун эса телефон қилиб сўрадим. Оператор пластик бўлимига улаб берди, аммо пластик бўлимидан ҳеч ким жавоб бермади. Қайта-қайта телефон қилавердим. Охири пластик бўлими телефонни олиб, 16:00 дан тушириб берамиз деди. 16:30 гача кутдим.

Яна пул тушмади ва қайта қўнғироқ қилишни бошладим. Пластик бўлимдаги А. деган бола телефонни олиб, "Мен бу ерда бир ўзим ҳам улгурмаяпман", - деб турли баҳона қилишни бошлади ва кутиб туришимни айтди.

1 соат кутдим ва Капиталбанк Бош офисининг юридик бўлими билан боғландим. Уларга вазиятни тушунтирдим. Керакли маълумотларни бердим. Бош офисдаги ходим ҳам "Кутиб туринг, бугун тушади" - деб айтди.

Мана бугун 3 чи кун. Лекин пул ҳали ҳам тушгани йўқ.

Бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин? Мана шу Капиталбанк Андижон филиалида доим муаммо. Мижозга хизмат кўрсатиш даражаси жуда паст. Агар Капиталбанк Андижон филиалидан кредит олмаган бўлганимизда аллақачон мен бу банкдан ҳисобрақамимни бошқа банкка олиб чиқиб кетган бўлардим.

Кредит масаласи бўйича ҳам жуда кўп эътирозларим бор. Лекин ҳозир масала бошқада бўлгани учун кредит масаласини кўтармайман.

Сиздан илтимос, шу масалани ҳал қилишда иложи бўлса ёрдам беринг", дея якунлаган фуқаро ўз мурожаатини.

Ушбу мурожаатни Республика Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан назоратга олинади деб умид қиламиз.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз