Бугун веломарафон сабаб Тошкент марказидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Бугун веломарафон сабаб Тошкент марказидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Пойтахтимизда 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача веломарафон ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади:

- Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
- Шахрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
- Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми;
- Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми.