Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
27.04.2022 07:54,  
73

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-16, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси  12-17 даража илиқ, кундузи  25-30 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ,  кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги  секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё  ва Сурхондарё  вилоятларида ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи  30-35 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги  секундига  15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17,  кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12,  кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан