Бугундан Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ўзгаради

Бугундан Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво ўзгаради

14 ноябрда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 8-13° илиқдан юқори бўлмайди.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-11° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда бази жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.