Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугундан Ўзбекистон учун Картахена баённомаси кучга кирди 
23.01.2020 11:22,  
781

2020 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси учун Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Биохавфсизлик бўйича Картахена баённомаси кучга кирди. Баённома 2000 йил 29 январда Монреал шаҳрида қабул қилинган.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, Картахена баённомаси 1992 йилги Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция қоидаларини тўлдиради. Ўзбекистон мазкур конвенцияга 1995 йил 17 октябрда қўшилган.

Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномада иштирок этиши ГМО-маҳсулотлардан фойдаланиш ва уларни ташишга алоқадор амалий жараёнларни такомиллаштириш ҳамда замонавий биотехнология маҳсулотларини ишлатиш натижасида аҳоли ва атроф-муҳит учун потенциал таҳдидларнинг олдини олиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан