Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугундан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланади
15.05.2022 09:32,  
34

15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда. 

16 майдан бошлаб эса Олма-ота-2–Тошкент–Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19га тест синовидан ўтгани ҳақида (қозоқ, рус ёки инглиз тилида) маълумотнома (чегарадан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши) тақдим этиши шарт.

Қуйидаги тоифа шахслардан маълумотнома талаб қилинмайди:

- Қозоғистон бош давлат санитария врачи қарорига асосан Қозоғистон ҳудудида ҳақиқий деб тан олинадиган COVID-19га қарши эмланганлик паспорти/сертификати/маълумотномасига эга шахслар;

- Қозоғистон Республикасида COVID-19га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);

- 5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;

- Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари;

- Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар.

Қозоғистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар, шу жумладан, “Путешествую без CОВИД-19” иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан