Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугундан тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишга рухсат берилди
1.03.2021 10:04,  
174

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

-  Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

- Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763 та стационар радарлар ўрнатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан