Бугундан Тошкент метросининг 17 та бекатидаги кириш қисмлари ёпилди

Бугундан Тошкент метросининг 17 та бекатидаги кириш қисмлари ёпилди

2020 йил 24 сентябрь соат 5:00дан бошлаб пойтахт метрополитенининг қатор метро бекатлари вестибюллари вақтинча ёпилди. «Тошкент метрополитени» УК хабарига кўра, бунга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабаб бўлди.

Ёпилган вестибюллар:

Чилонзор йўналишида

- «Пушкин» бекати - «Салар» кўприги томонидаги вестибюль;

- «Ҳамид Олимжон» бекати - «НБУ» банки томонидаги вестибюль;

- «Амир Тимур Хиёбони» бекати - 50-мактаб томонидаги вестибюль;

- «Мустақиллик Майдони» бекати - «Мустақиллик майдони» томонидаги вестибюль;

- «Халқлар Дўстлиги» бекати – «Тошкент cити» томонидаги вестибюль;

- «Новза» бекати - «Новза» масжиди томонидаги вестибюль;

- «Мирзо Улуғбек» бекати – «Миллий» стадиони томонидаги вестибюль.

Ўзбекистон йўналишида

- «Тошкент» бекати – Бош почта томонидаги вестибюль;

- «Ойбек» бекати - Фармацевтика институти томонидаги вестибюль;

- «Космонавтлар» бекати - "Интерпол томонидаги вестибюль;

- «Тинчлик» бекати - Газ лойиҳалаш институти томонидаги вестибюль.

Юнусобод йўналишида

- «Минг Ўрик» бекати - Геология музейи томонидаги вестибюль;

- «Абдулла Қодирий» бекати – Гёте институти томонидаги вестибюль;

- «Минор» бекати - молия институти томонидаги вестибюль;

- «Бодомзор» бекати – «НБУ» банк томонидаги вестибюль;

- «Шаҳристон» бекати - «Юнусобод» бозори томонидаги вестибюль;

- «Туркистон» бекати - «Уч Қаҳрамон» томонидаги вестибюль.

Шунингдек, хабарда келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралган.