Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугундан Тошкент ва вилоятлараро авиа ва темир йўл қатновлари тикланади
18.05.2020 09:35,  
815

Бугун 2020 йил 18 майдан бошлаб Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) тикланади.

Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйилади.

Бунда авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Карантинда авиа ва темир йўл қатновидан фойдаланмоқчи бўлганларга талаблар маълум қилинди

Самолёт ва поездда ҳаракатланишда қандай тартиб-қоидаларига риоя этиш керак?

Қайта тикланган маҳаллий авиарейслар жадвали эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланган.

Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Шунингдек, шахсий автомобилларда қуйидаги тартибда ҳаракатланиш мумкин:

- “яшил” тоифадаги ҳудудларда – Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

- “сариқ” тоифадаги ҳудудларда – соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланиши мумкин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

- “қизил” тоифадаги ҳудудларда – автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан