Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугундан Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
5.10.2020 11:25,  
419

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтимиздаги Иссиқлик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади.

Хусусан, 5-9 октябрь кунлари 1 ва 5-Иссиқлик марказларининг таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди.

1-Иссиқлик марказининг таъминот йўналишидаги:

  • Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-тор кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчаларида;
  • Яланғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳаларида;
  • ТошГРЭС шаҳарчасида;
  • Ҳамид Олимжон майдонида;
  • Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудудида.

5- Иссиқлик марказининг таъминот йўналишидаги:

  • Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Дўмбиробод, Дўмбиробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Қатортол 1, 2-тор кўчалари, Катта Хирмонтепа, Нурафшон, Сеул, Гулханий, Боғистон, Самарқанд Дарвоза, Тақачи, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчаларида;
  • Чилонзор 5-26, 30, 31, Г9А, 20А, Ц, Дўмбиробод, Оқтепа, Ал-Хоразмий 1,2, Шарқ, Изза, Гулистон, Бешқайрағоч даҳаларида;
  • Ўрикзор бозори ҳудудида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан