Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугунги жамғарма – келажак учун сармоя. "Трастбанк" омонатларидан фойдаланинг
23.12.2022 14:43,  
46

Чет элга саёҳат қилишни режалаштирганмисиз? Хонадонингизни таъмирлаш, янги техникалар харид қилиш ҳамда бошқа кўзланган мақсадлар учун пулларингизни жамғаришни ўйлаяпсизми? Ёки пулларингизни хавфсиз сақлаб, уларни янада кўпайтиришни хоҳлайсизми?

Биз сизга уларни нафақат жамғариш, балки барқарор кўпайтириб боришга ёрдам берамиз. Бунинг учун "Трастбанк"нинг омонатларидан фойдаланинг.

Хўш, омонат ўзи нима? Унинг қандай турлари мавжуд ва муддатлари қандай бўлади?

Пул маблағларини банкка маълум бир муддатга фоиз билан ёки фоизсиз жойлаштириш амалиётлари омонат ҳисобланади. Содда қилиб айтганда, жамғармаларни кўпайтиришнинг ишончли усулидир. Банкка маълум миқдордаги пулни топширсангиз, сақланган муддат учун фоизлар тўлаб берилади.

Омонат муддати нима? У Сиз ва банк ўртасида тузилган шартномада пул маблағларингизни банкда сақлашнинг белгиланган муддатидир.

Таъкидлаш керакки, "Трастбанк" томонидан йиллик 20 фоизгача бўлган жами 14 та турдаги омонатлар тақдим этиб келинмоқда.

Хусусан, "Наврўз" омонатида энг кам бадал 500 000 сўм бўлиб, 13 ой муддатга қабул қилинади. Фоиз ставкаси эса 19%.

Масалан, Сиз ушбу омонат турини танлаб, 5 млн сўм пул маблағингизни жойлаштирсангиз, 6 млн 28 минг сўм миқдорида пул оласиз.

Бундан ташқари, "TrustPay" иловаси орқали йиллик фоиз ставкаси 20 фоиз бўлган "Онлайн Наврўз" омонатидан фойдаланиш мумкин.

Қолаверса, хорижий валютада "Истиқлол" омонати ҳам қабул қилинади. Энг кам бадал 500 АҚШ доллари, муддати 13 ой, йиллик фоиз ставкаси эса 6 фоизни ташкил қилади.

Яна бир муҳим жиҳат. Омонатларнинг қайтарилиши "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 100 % кафолатланади.

Шунингдек, Банкимизнинг расмий веб-сайтига ташриф буюрган ҳолда омонатлар турлари ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлишингиз ҳамда яратилган махсус калькулятор ёрдамида омонат фоизлари даромадларини мустақил равишда ҳисоблаб чиқишингиз мумкин.

Батафсил: https://trustbank.uz/uz/privat...

Алоқа маркази: 1287

"Трастбанк" – ишонч билан юзма-юз

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан