Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.Z.” МЧЖ раҳбари А.Ю. ва “R.L.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тадбиркор И.Ш.нинг ишончига кириб, унга қарашли иссиқхона ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали “A.Z.” МЧЖ номига ҳудудий тижорат банки филиалидан 980 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини нақдлаштириб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Яна бир ҳолатда, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.S.” МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шаҳобчасидаги электр энергияси ҳисоблагичига яширин тарзда ускуналар ўрнатган ҳолда фойдаланиб келинганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ, Янги Наманган туманида 2,8 млрд, Бўстон туманида 370,7 млн сўмни талон-торож қилганлар ҳақида хабар берган эдик.