Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






BUSD криптовалютасини чиқариш 21 февралдан тўхтатилади
14.02.2023 11:21,  
8

Нью-Йорк шаҳрининг молиявий хизматлар департаменти Binance USD (BUSD) стабилкоинини қимматли қоғоз сифатида рўйхатдан ўтказилмагани учун тўхтатиб қўйишни талаб қилди, деб маълум қилди Reuters.

Криптовалюта учун масъул бўлган компания Paxos департаментнинг баёнотига қўшилмади ва судда қарорга эътироз билдириш ниятини эълон қилди.

Айни пайтда, BUSD тақсимоти тўхтатилади: янги стабилкоинларнинг чиқарилиши 21 февралдан тўхтатилади. Сотиб олиш ва қўллаб-қувватлаш камида 2024 йил февралигача давом этади.

Reuters агентлиги билан суҳбатлашган таҳлилчилар BUSD эмиссиясининг тўхтатилиши ва унга боғлиқ ҳодисалар инвесторлар учун Binance крипто биржасининг жозибадорлигини йўқотишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Binance бош директори Чангпенг Чжао душанба куни маблағлар Paxos банк захиралари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланганлигини айтди.

Платформанинг маҳаллий токени Binance Coin 9,7 фоизга тушиб кетди.

Агентликнинг қайд этишича, BUSD билан боғлиқ вазият АҚШ регуляторларининг криптовалюта бозорига фаолроқ аралашуви фонида юзага келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан