Бутун бир оила тарвуздан заҳарланди – буви ва невара вафот этди

Бутун бир оила тарвуздан заҳарланди – буви ва невара вафот этди

Москвада бутун бир оила тарвуздан заҳарланиб, жонлантириш бўлимига ётқизилди. Буви ва невараси вафот этди.

Москва прокуратураси текширувни бошлади.

"Дастлабки маълумотларга кўра, 9 сентябр куни оиланинг уч аъзоси - она, буви ва 15 ёшли қиз тарвуздан заҳарланиб, пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди. Буви ва унинг набираси вафот этди, онанинг саломатлиги барқарорлашди", - дейилган хабарда.

Отадан ташқари оиланинг барча аъзолари бир кун олдин дўконда сотиб олинган тарвузни ейишган, деб айтишди прокуратурада.

Тергов қўмитаси жиноят ишини қўзғатди.