Бутунжаҳон WiFi учун яна 60 та сунъий йўлдош орбитага олиб чиқилади

Бутунжаҳон WiFi учун яна 60 та сунъий йўлдош орбитага олиб чиқилади

17 феврал, душанба куни бутун дунёнинг интернет билан таъминлашга мўлжалланган Starlink лойиҳаси доирасида яна 60 та микросунъий йўлдошлар тўплами орбитага олиб чиқилади.

Парвоз 16 февралга белгиланган эди. Бироқ уни олиб чиқувчи Falcon 9 ракетасидаги иккинчи босқичдаги клапанларни қўшимча текшириш зарурати туғилганлиги учун бир кунга кечиктирилди.

Starlink лойиҳаси ўтган йили май ойида бошланган эди. Ўшандан бери 4 маротаба сунъий йўлдошлар тўплами Ердан ташқарига муваффақиятли олиб чиқилди. Ҳозирда SpaceX сунъий йўлдошлар гуруҳи 240 дона сунъий йўлдошдан иборат.

Илон Маскнинг SpaceX ширкати умумий ҳисобда 12 минг дона сунъий йўлдош орқали бутун дунёни интернет билан таъминлашни мақсад қилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд доллар.