Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
20.05.2020 07:54,  
443

Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Мирали Муҳаммаджонович Ҳамроев вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда ишлаб келган Жамол Шуҳратович Носиров 22 апрель куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Мирали Ҳамроев 1983 йил 9 мартда Бухоро шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2004 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (сиртқи), 2007 йилда Банк-молия академияси (кундузги)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент, молия.

2018 йилдан шу вақтгача Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан