Бухоро шаҳар прокурори: «Ҳеч қаерга яширинганим йўқ...»

Бухоро шаҳар прокурори: «Ҳеч қаерга яширинганим йўқ...»

Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқлардан тушмаётган Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов яна бир бор «кўриниш берди».

Тармоқ орақли навбатдаги чиқишида у  ўзи гўёки яширишиниб олганига оид хабарларни рад этиб, ҳеч қаёққа кетмагани, Вобкентдаги уйида эканини таъкидлайди. Шунингдек, ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказаётганларнинг чақирувларидан бош тортаётгани тан олар экан, қачонки чақирув қоғози берилса, адовокат ва блогерлар (?) билан бирга боришини айтади.

Бундан ташқари, прокурор айби бўлса, жавоб беришга тайёрлигини, фақат бунда адолат бўлиши лозимлигини ҳам такрор таъкидлайди.

Яна бир эътиборли ҳолат:  Ж. Фозилов айрим оммавий ахборот воситаларига босим ўтказилиб, унинг мурожаатларига оид хабарлар ўчиртирилишига уриниш бўлаётганини иддао қиларкан, қатор веб-сайтлар воқелик бўйича Бош прокуратура баёнотига нисбатан унинг муносабатини чоп этмаётганини ҳам таъкидлайди. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча прокурор Ж. Фозилов яширнгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгани рост. Мазкур хабар муносабат сўралганда Бош прокуратура матбуот хизмати «холислик нуқтаи назаридан, хизмат текшируви якунигача маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги»ни билдирганди.