Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро шаҳри прокурори Шавкат Мирзиёев ва президент администрацияси раҳбарига мурожаат билан чиқди (видео)
11.12.2020 21:55,  
6239

Блогер Нозим Сафаров телеграм каналида ўзини Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов дея таништирган шахсга тегишли уч қисмдан иборат видео мурожаатни эълон қилди.

Видеоларда прокурор ҳозирда унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани ва аниқланган барча қонунбузилишлар бўйича жавоб беришини айтган. Шунингдек, у бош прокурор ва унинг учта ходимига алоқадар жиноятларни фош этмоқчилигини, бу ишга 10 млрд сўм солиқни яширган тадбиркор алоқадорлигини маълум қилган. 

У ҳолат бўйича фактларни фақат президент администрацияси текширишини, бошқа идоралар аралашмаслигини сўраган. Унинг айтишича, бош прокуратура раҳбарияти унга "қўллаб-қувватловчиларинг кетди, энди нима қила оласан" деб айтган. Бухоро прокурори Ўктам Исаевич (бош вазирнинг собиқ ўринбосари – таҳр.) ва Карим Жамоловични (Бухоро вилояти собиқ ҳокими – таҳр.) эсга олиб, улар тирик бўлганида бош прокурор вилоятга яқинлаша олмаслигини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан