Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро учун 3 тилда​ махсус логотип ишлаб чиқилди (фото)
13.01.2020 15:22,  
349

Маълумки “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти” (ISESCO) томонидан Бухоро шаҳри 2020 йилда “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эътироф этилди. Шу муносабат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан махсус логотип ишлаб чиқилди.

Яратилган махсус логотипнинг марказида “Бухоро” сўзи араб тилида Куфий ёзувидаги каллиграфия ҳарфлари билан ёзилган бўлиб, Бухоро шаҳрининг асосий рамзлари ҳисобланган Калон минораси ва Мир Араб мадрасасининг силуэтлари билан бойитилган.

МАВЗУГА ДОИР: Бухоро 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Логотипда Бухоро шаҳри меъморчилигига хос бўлган пишиқ ғишт ва тўқ мовий рангларидан фойдаланилган. Ўзбек, инглиз ва рус тилларида ишлаб чиқилган логотипнинг ҳар бир кўринишида араб тилида “Ислом олами маданияти пойтахти” жумласи ифодаланган.

Бухоро “Ислом олами маданияти пойтахти – 2020 йил” логотипи Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ипак йўли офиси” УК томонидан дизайнер Баҳром Калонов билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

МАВЗУГА ДОИР: CNN: Ўзбекистон 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жой

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан