Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов коронавирусдан вафот этди

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов коронавирусдан вафот этди

Бугун, 22 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, фидойи ва жонкуяр раҳбар, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби Карим Жамалович Камалов 65 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.

17 август куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, дея хабар берганди Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

30 июль, пайшанба куни жорий йилнинг 29 февралидан бери Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирусга чалингани маълум бўлган эди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги Карим Камолов вафоти ҳақидаги хабарни ёлғон маълумот деб атади

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди