Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилояти ТИФ Миллий банк Ромитан филиали бир гуруҳ мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида
29.06.2022 12:40,  
263

Бухоро вилояти ТИФ Миллий банк Ромитан филиали бир гуруҳ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, ўзларига берилган ваколатларни суиистеъмол қилиб турли ноқонуний ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Жумладан, Ўзмиллийбанк Ромитан филиалидаги «Texnolike Savdo» масъулияти чекланган жамияти, раҳбар М.Тўраев бўлсада, ушбу МЧЖни норасмий бошқарувчилари банк собиқ ўринбосари Жафар Тўраев, банк ҳуқуқшуноси Фурқат Ахмедовлар ҳисобланади.

Жафар Тўраев, Фурқат Ахмедовлар ушбу «Texnolike Savdo» масъулияти чекланган жамиятига 2021 йилда 20 гектар ер майдонига боғдорчилик фаолиятини ташкил қилиш мақсадида мевали кўчат ва томчилаб суғориш ускуналари сотиб олиш учун 7 (етти) йил муддатга, 2 икки йиллик имтиёзли давр хамда йиллик 21 % (шундан 7 % қисми Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади) устама ҳақ тўлаш шарти асосида 748 000 000 (етти юз қирқ саккиз миллион) сўм миқдорида кредит ажратишга эришадилар. Бунда кредит таъминоти сифатида қуйидагилар тақдим этилган:

1. «Мадад Газ Оил Инвест» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Бухоро тумани Қушходим МФЙда жойлашган умумий майдони 620,0 кв.м, қурилиш ости майдони 620,0 кв.мдан иборат бўлган «Маъмурий ва ёрдамчи» биноларни тақдим этмоқда. Ушбу бино банк томонидан 550 000 000 (беш юз эллик миллион) сўмга баҳоланган. Раҳбар Ахмедов Феруз Сафарали ўғли, яъни банк ҳуқуқшуноси Фурқат Ахмедовнинг укаси 2. Фуқаро Тўраев Мустафо Сафаровичга тегишли бўлган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 10/2-уйда жойлашган умумий фойдали майдони 120,80 кв.м, яшаш майдони 71,70 кв.мдан иборат бўлган «Хонадон». Ушбу хонадон банк томонидан 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўмга баҳоланган.

Тўраев Мустафо Сафарович МЧЖ раҳбари ва банк собиқ ўринбосари Жафар Тўраевнинг отаси 3. «Шоҳона Савдо» масъулияти чекланган жамиятининг 748 000 000 (етти юз қирқ саккиз миллион) сўмлик кафиллик шартномаси. Раҳбар Ж.Сафаров, шунингдек у «Texnolike Savdo» масъулияти чекланган жамиятининг олдинги раҳбари.

4. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 300 000 000 (уч юз миллион) сўмлик кафиллик шартномаси.

Юқорида гаровга қўйилган нотурар бинолар қиймати ҳам ошириб баҳолаб кўрсатилган.

Жамиятнинг 01.04.2021 йилдаги 1-сон директор лавозимига ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ Масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид равишда чиқарилган. Чунончи амалдаги қонун нормаларига кўра жамиятга директор билан меҳнат шартномани жамиятнинг таъсисчиси имзолаши белгиланган.

Жамият томонидан боғдорчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида «Мурод Саттор Каххор» фермер хўжалиги билан 2021 йил 10 март кунида 1-сонли Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномаси тузилган. Бироқ, Ромитан туман ҳокимининг 2021 йил 26 февраль 144-сонли қарори билан «Мурод Саттор Каххор» фермер хўжалигига яйлов ер ажратиш тўғрисидаги қарор 02.09.2020 йилдаги 6059-сонли Президент фармонига зид равишда чиқарилган, чунки мазкур қарор билан барча яйлов ер майдонлари Қоракўлчилик ва пиллачиликни ривожлантириш уюшмасига ўтказилиши белгиланган. 

МЧЖ норасмий раҳбарлари Жафар Тўраев, Фурқат Ахмедовлар 2021 йил 29 апрелда кредит маблағи ҳисобидан, жумладан 348 000 000 сўм «Мухаммад Азим Бухоро» МЧЖга «мевали кўчатлар олиш учун», 400 000 000 сўм «Stoll Business» МЧЖга «томчилаб суғориш ускунаси олиш учун» жами 748 000 000 сўм пул маблағи чиқаришга эришадилар. Аммо «Мухаммад Азим Бухоро» МЧЖ мевали кўчатлар етиштириш фаолияти билан шуғулланмайди. Ҳисоб рақами ҳам ТИФ Миллий банк Ромитан филиалида очилган.

Кредит маблағлари 2021 йил апрель ойида чиқарилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар боғ тугул, бир дона ҳам мевали кўчат экилмаган, томчилаб суғориш жиҳозларидан асар ҳам йўқ. Номигагина 3-4 гектар ер ҳайдаб қўйилган холос.

Ҳолбуки, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ушбу МЧЖга ишонч билдириб,300 000 000 сўм кафиллик хати берган ва кредит фоизининг 7% ни қоплаб беради. (25 июнь 2022 йилда олинган фотосуратлар илова қилинади, суратдаги ерлар фермер хўжалиги томонидан илгари очилган).

Худди шунингдек, банк томонидан негадир мониторинг ўтказилмаган.

Ёки сохта далолатномалар тузилган. Боғ ташкил этилмаганлиги юзасидан тегишли ташкилотларга хабар берилмаган.

Оддий халқ имтиёзли кредит у ёқда турсин, баланд фоизли тижорат кредити олишда ойлаб кутади. Буларга ким рухсат беради паст фоизли кредит олиб, хоҳлаган жойига ишлатишга?!

Бундан ташқари ТИФ Миллий банк Ромитан филиали ходимларининг бир нечтаси «уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун» ипотека кредитларини олишган. Бу ҳам тегишли тартибда ўрганилса яхши бўларди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, қонуний чора кўрилса манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг яна бир ўчоғига барҳам бериларди деб ўйлайман.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан