Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган Н.М. ва фуқаро И.Г.лар олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида “S.A.” АЖ номидан 27 нафар фуқарога “Бухоро-Домодедово” йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб бериб, уларнинг жами 52,7 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.