Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоятида газ-кимё эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
6.07.2022 16:28,  
51

Бухоро вилоятида газ кимёсига ихтисослаштирилган «Қоракўл» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ташкил этилади. Ҳукумат томонидан тегишли қарор қабул қилинди. 

Мазкур иншоот Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларида 400 гектар майдонда барпо этилади. Ушбу ҳудудда Саноат Энергетика Гуруҳи (SEG) тўғридан-тўғри инвестициялар орқали метанолдан олефин олиш технологиясини ишга туширади. 

Лойиҳанинг қиймати 4 миллиард долларга баҳоланмоқда. SEG маълумотларига кўра, Ўзбекистонда нефть қазиб олишнинг қарийб 80 фоизи ва тасдиқланган газ захираларининг қарийб 22 фоизи компания ҳиссасига тўғри келади. 

Ташкилот, шунингдек, қайта ишлаш билан шуғулланади ва бензин, дизель, нефть, авиация керосини ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Қайта ишлаш Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида амалга оширилади. 2022 йил май ойидан бошлаб у SEG таркибига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан