Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро халқаро аэропорти директори коронавирусдан вафот этди
4.08.2020 13:25,  
1037

Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Саидович Баҳронов вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 61 ёшли директор аввалроқ коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Тоҳир Баҳронов 1959 йил 21 апрелда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1986 йилда Бухоро давлат педагогика институти, 1996 йилда Санкт-Петербург фуқаро авиацияси академиясини сиртдан ўқиб тугатди.

Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Бухоро сув хўжалиги бошқармаси киномеханиги ёрдамчиси сифатида бошлаб, Бухоро «ХАТП-11» автокорхонаси ҳайдовчиси (1977-1978), Бухоро авиаотрядининг ташиш бўлими диспетчери (1980-1982), Бухоро шаҳар авиаагентлиги бошлиғи (1982-1985), Бухоро аэропорти йўловчилар ташишни ташкил қилиш хизмати бошлиғи, директор ўринбосари (1985-1997) лавозимларида ишлади.

Баҳронов 1997 йилда “Бухоро халқаро аэропорти” ДУК директорлигига тайинланди. Қарийб 25 йиллик раҳбарлик йиллари давомида Ўзбекистон аэропортлари тарихида жонкуяр ва фидоий соҳа ходими сифатида ёрқин из қолдирди.

Шунингдек, 1999-2004 йилларда Олий Мажлис депутати, 2014-2019 йилларда Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати сифатида фаолият юритди. 2014-2019 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан