Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода 15 яшар ўқувчи каналда чўкиб кетди
13.06.2021 20:16,  
148

Жорий йилнинг 9 июнь куни тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси соат 11:40 ларда имтиҳонни топшириб бўлгач, соат 12:00ларда уйига кетган. Тумандаги «Халифа» маҳалласида яшовчи С.М. соат 14:15 лар атрофида 4 нафар мактабдоши билан Қоракўл туманидан оқиб ўтувчи катта «Аму-Бухоро» каналида чўмилган.

Бухоро вилояти ФВБ хабар беришича, чуқурлиги тахминан 4-5 метр, сув ҳажми ҳам жуда баланд бўлган канал 15 ёшли С.М.ни оқизиб кетган. Унинг ёнида бўлган тенгдошлари С.М.ни қутқаришга уринишган. Бироқ ҳаракатлари зое кетган. Ҳолатдан қўрқиб қолган ўсмирлар воқеа жойидан қочиб кетишган.

Болани қидириш ишларига ФВБнинг ғаввос-қутқарувчилари, балиқчилар жалб этилганди. Канал суви ҳажми жуда юқорилиги сабабли болани тирик қутқариб қолиш имкони бўлмаган. Қидирув 10 июнь тонгига қадар давом этган ва шу куни боланинг жасади балиқчилар тўр халтаси орқали топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан