Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода 410 мингдан ортиқ истеъмолчига кешбэк тўлаб берилди
15.07.2022 10:42,  
45

Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбэк қайтариш механизми жорий этилган эди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро вилоятидаги 410 минг нафардан ортиқ истеъмолчига кешбэк тўлаб берилди. Худди шундай “Солиқ ҳамкор” тизими ҳам жамоатчилик назоратини кучайтириш имконини бермоқда. 

Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматининг тақдим этган маълумотларига кўра, жорий йилнинг 16 июнь ҳолатида 465 нафар жисмоний шахслар томонидан 2 минг 379 та мурожаатлар келиб тушган ва 1 минг 613 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилган. Шундан 673 та мурожаатлар такрорланган мурожаатларни ташкил қилган.  14 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида қолмоқда. 

Шунингдек, жорий йил 1 июндан бошлаб бир маротаба тушган мурожаатлар бўйича огоҳлантириш ўтказиш белгиланганлигидан келиб чиқиб 79 та мурожаатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга расмий огоҳлантириш берилган.  

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр солиқ текширувлари якунларига кўра, 4 014.7 миллион сўм молиявий жарима қўлланилиши таъминланган, 635.4 миллион сўм мукофот тайинланди. 607.5 миллион сўм жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиб берилган ҳамда 27.9 миллион сўм мукофот тўлаш жараёнида қолмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан