Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода 500 квадрат метрдан ортиқ савдо мажмуалари ёниб кетди (видео) 
27.02.2020 10:07,  
377

26 февраль куни Бухоро шаҳридаги бир қатор савдо мажмуаларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

26 февраль куни соат 22:37 ларда Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги бир қатор савдо мажмуаларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 дан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилиниб, соат 00:40 да ёнғин тарқалишининг олди олинган ва соат 01:30 да олов батамом ўчирилган.

Ёнғин майдони 520 квадрат метрни ташкил этган. “Ҳодиса оқибатида куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган”, — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан