Бухоро вилояти Когон шаҳрида "Қ.М." МЧЖ раҳбари Л.Р. юк автомашинаси ва юк кўтаргич сотиб олиш учун "Қишлоққурилишбанк"нинг "Когон банк хизматлари" офисидан ажратилган 650 млн сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштирган.
Шунингдек, отаси А.Р. раҳбарлигидаги "А.Т." МЧЖга ўтказишга эришиб, кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Хоразм вилояти Шовот туманида "А.Г." МЧЖ раҳбари У.Р. расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ҳудудий тижорат банки филиалидан мебель ишлаб чиқариш учун ажратилган 460 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.