Бухорода байроқ кўринишида бўялган машина жарима майдонига олиб кириб қўйилди

Бухорода байроқ кўринишида бўялган машина жарима майдонига олиб кириб қўйилди

Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф. 31 август куни Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси «Давлат байроғи» тусида бўяб ўзгартириб юрди.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳам ҳаракатланган.

«Шу сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди» - дейилади ИИВ хабарида.