Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоролик бемор аёл коронавируснинг ўта оғир кечишидан вафот этди
30.07.2020 09:43,  
257

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл)да жорий йил 11 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган ва уй шароитида даволанган. 17 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан