Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода чиқинди ташувчи автомашина 2 ёшли бола ва унинг онасини уриб юборди
13.04.2022 13:47,  
101

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 11:05 ларда Ш.Н. исмли шахс ўз бошқарувидаги “Aholi Trans” МЧЖга қарашли SHACMAN русумли чиқинди ташиш автомашинасини, Бухоро шаҳар "Истиқлол" маҳалласи бўйлаб бошқариб бориб, ушбу кўчадаги 84/1-сонли кўп қаватли уйнинг орқа томонида жойлашган чиқиндихонадан чиқиб кетаётганида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 11-банди ва 77-банди талабларини бузиб, ахлатхона ёнидан ўтиб кетаётган Ю.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган вояга етмаган С.A.ни автомашина ўнг томон ғилдираги билан босиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Ю.Н. ва унинг вояга етмаган боласи С.A. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлган) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан