Бухорода ДХХ ходимларига кўп қаватли уйлар қуриб берилди

Бухорода ДХХ ходимларига кўп қаватли уйлар қуриб берилди

Фото: ЎзА

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Бухоро шаҳрининг Турди Фароғий кўчасида ҳар бири 30 хонадондан иборат 3 та беш қаватли уй фойдаланишга топширилди.

ЎзА хабарига кўра, маросимда вилоят ва Бухоро шаҳри ҳокимликлари мутасаддилари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Хабарда айтилишича, Бухоро шаҳрида “Ипотека банк”нинг узоқ муддатли кредитлари асосида 90 оилага мўлжалланган икки, уч ва тўрт хонали турар жойлар қурилган. Мазкур ижтимоий объектлар қурилишига 15 миллиард сўм маблағ сарфланди.