Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди  
30.01.2023 14:19,  
11

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. Вобкент тумани, “Паноб” МФЙдаги “И.Н.” фермер хўжалигига қарашли 20 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 100 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ога расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ҳ. “Сармижон” массивидаги 12 гектар захирадаги ер майдонини фуқаро Ҳ.Ў.га 40 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни аукцион орқали расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан