Бухорода ҳайдовчи аёл ва унинг 2 яшар қизининг умрига зомин бўлди

Бухорода ҳайдовчи аёл ва унинг 2 яшар қизининг умрига зомин бўлди

Бухорода ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 яшар қизини уриб юборди.

ИИВ хабарига кўра, Nexia ҳайдовчиси Ғиждувон туманида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдалар, “Вазиршох” МФЙда яшаган 31 ёшли Ф.Н. исмли аёл ва унинг 2 яшар қизи Ш.М.ларни уриб юборган.

Натижада пиёда она воқеа жойида ва қизалоқ касалхонада вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.