Бухорода ижтимоий ётоқхонага жойлаштирилган аёл фарзандлари хонасини фоҳишахонага айлантирди

Бухорода ижтимоий ётоқхонага жойлаштирилган аёл фарзандлари хонасини фоҳишахонага айлантирди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 18 февраль куни ижтимоий ётоқхонага вақтинча яшаш учун жойлаштирилган 45 ёшли аёл болалар хонасини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:45 да ижтимоий ётоқхонанинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм пул эвазига фуқаролар Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.