Бухорода коронавирусга чалинган Қирғизистон фуқароси соғайди

Бухорода коронавирусга чалинган Қирғизистон фуқароси соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 25 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 22 нафари Россиядан, 1 нафар эса Туркиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Соғайганларни ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 4 нафар, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафар ҳамда Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор. Уларнинг 19 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёш.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1159 нафарни ташкил этмоқда.