Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода "Матиз"га ўрнатилган газ баллон портлаб, икки машинани сочиб ташлади (фото)
13.10.2020 15:47,  
2332

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 11:45 ларда, Пешку тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти, Пешку тумани, Чиғирчи МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган марказий касалхонадаги автомашиналар тўхташ жойида 1967 йилда туғилган фуқаро Ҳ.М.га тегишли “Матиз” русумли транспорт воситасининг металл газ баллонида носозликлар юзага келиб, чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар қилди.

Чақнаш натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас.

Содир бўлган чақнаш натижасида “Матиз” русумли транспорт воситаси атрофида бўлган, фуқаро Б.Б.га тегишли “Нексия” русумли, фуқаро У.П.га тегишли “Нексия” русумли ҳамда фуқаро А.Х.га тегишли “Ласетти” русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти, Пешку тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси газ баллонларининг техник созлигини ўз вақтида текширувдан ўтказишларини, эҳтиёткор бўлишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан