Бухорода ўз иссиқхонасида кўкнори етиштираётган шахс ушланди

Бухорода ўз иссиқхонасида кўкнори етиштираётган шахс ушланди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

3 май куни соат 15:00 ларда Бухоро вилояти Қоровулбозор туман ИИБ ва Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан Бухоро шаҳри ҳудудида тадбир ўтказилди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, тадбирда Отбозор маҳалласида яшовчи 1946 йилда туғилган нафақадаги С.Н. ўзи яшаб келаётган уйининг ҳовлисида жойлашган иссиқхонада 5 туп “кўкнор” тақиқланган ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.