Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ўз ўғли томонидан камситилиб, тазйиқ ва руҳий зўравонликка учраган онага «Ҳимоя ордери» берилди
18.09.2020 09:57,  
1067

ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Бухорода тазйиқларга учраган она ўз ўғлидан ҳимоя қилинган. "Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича гуруҳ масъул ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Бухоро шаҳрининг «Пиридастгир» кўчасида яшовчи, 1957 йилда туғилган Х.С. ва унинг ўғли Бухоро тумани «Ойбек» МФЙда яшовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. лар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар муҳокама қилиниб сабаблари ўрганилди. 

Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.А. ўз онасини қўрқитиб, уни камситиб, тазйиқ ва руҳий зўравонлик қилиб келаётганлиги аниқланди. Шу сабабли Х.С.га бир ой муддатга «Ҳимоя ордери» расмийлаштириб берилиб, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъулларидан мураббий бириктирилди.

Томонларга ҳимоя ордерининг талаблари, уни бузганда келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар батафсил тушунтирилиб, онахоннинг ўғли Б.А. огоҳлантирилди" - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан