Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода шамол электростанцияси қуриш учун йирик миқдордаги сармоя жалб қилинди
24.09.2019 17:11,  
197

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида Хитойнинг «Lioaning Lide» корпорацияси билан ҳамкорликда шамол электростасияси қурилади. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 cентябрь куни лойиҳа доирасида шамол кучини ўлчаш учун мўлжалланган маҳкамлагични ўрнатиш маросими бўлиб ўтди.

3 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа 1.8 млрд $га баҳоланмоқда. Тўлиқ қувватда электростанция 1.5 минг Мвт электр ишлаб чиқаради. Қурилиш ишлари учун ҳокимят 6 минг га. ер ажратган. 240 млн $лик биринчи босқичда 200 Мвт қувватлик станция қурилади.

Маросимда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, «Lioaning Lide» президенти Чжан Юлиан ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан