Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода солиқ миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 318 миллиард сўмга ортган
7.07.2022 14:16,  
14

Бухоро вилоятида ҳам ҳар бир фуқаро, ҳар бир тадбиркор солиқ тизимидаги ўзгаришларни ўз фаолиятида ҳис қилмоқда.

Буни вилоятда солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажарилиш даражаси 96 фоиздан жорий йилда 97,7 фоизга кўтарилганидан ҳам билиш мумкин.

Бухорода сув ва ер солиғи тўловчилари сони жорий йилнинг II -чорагида 440 тага кўпайди. Йиғилаётган солиқ миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 318 миллиард сўмга ортган.

Таъкидлаш лозим, олдинги йилларда вилоятда бундай натижа кузатилмаган. Бундай натижаларнинг энг муҳим омили тадбиркорларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи ошганидадир.

Вилоят давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг 6 ой мобайнида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 1 минг 362 та корхонадан 320,1 миллиард сўмлик (шундан 384 та экспортёрдан 129,3 миллиард сўмлик) аризалар келиб тушган. Шундан 393 та корхонанинг ҳисоб рақамига 113,5 миллиард сўм (шундан 106 та экспортёр корхонага 45,5 миллиард сўм) маблағ қайтариб берилди.

ҚҚС солиқ тўловчиларига бевосита ёрдам бериб, уларнинг ҳисоботларини топширишга кўмак берилиши натижасида қўшимча солиқ базаси яратилиб, солиқ тўловчилар томонидан бюджетга 24,6 миллиард сўм солиқ тўловлари тўлаб берилди.

Вилоятда 2022 йилнинг II-чорагида давлат солиқ хизмати органлари томонидан фаолиятсиз солиқ тўловчиларнинг муаммолари манзилли ўрганилиб, улар фаолиятини тиклашга кўмаклашилгани натижасида фаолият кўрсатмаётган 1 минг 587 та корхоналарнинг 6 фоизи ўз фаолиятини тиклади. Пировардида, бюджетга 0,2 миллиард сўм қўшимча солиқ тўловлари ундирилган.

Маълумот ўрнида айни пайтда вилоятда рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2 минг 207 тани ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан