Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода тўғридан-тўғри истеъмолга чиқариладиган табиий газ захираси аниқланди
26.02.2020 18:39,  
473

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг хабар беришича, “Газли” нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газ конденсат конидаги 203-сонли қудуқнинг 14-қатламида, яъни 1638-1628 метр, 1618-1616 метр чуқурликда бурғулаш ишлари ўтказилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бунинг натижасида фаолияти тугатилган қудуқда олтингугуртсиз табиий газ захираси мавжудлиги аниқланди. Ҳозирги кунга келиб кунлик 100 минг метр куб миқдорида саноат миқёсидаги табиий газни қазиб олиш ишлари йўлга қўйилди.

Маълумот ўрнида, 1968 йилда очилган қудуқ 2011 йилгача тўлиқ фаолият юритган. Айни пайтда коннинг аниқланган 14-қатламидан олинаётган олтингугуртсиз табиий газ қўшимча қайта ишлашни талаб қилмайди ва истеъмолга тўғри йўналтириш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан