Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода товус думини юлган қизнинг онаси жавобгарликка тортилди
30.03.2022 15:42,  
151

Жорий йилнинг 27 март куни ижтимоий тармоқларда Бухоронинг «Ситораи-Мохихоса» тарихий музей мажмуасида товус қуши патларини юлиб олган қиз тасвири акс этган видеолавҳа жойлаштирилган.

Мазкур видеолавҳа Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, жорий йилнинг 26 март куни Ғиждувон туманида яшовчи Н.Т. исмли шахс икки нафар вояга етмаган қариндошлари О.Х. ва С.Х.лар билан Бухоро шаҳридаги «Ситораи-Мохихоса» тарихий музей мажмуасига саёҳатга келишган ва ҳақиқатдан ҳам музей ҳовлисида юрган товус қушининг икки дона патини юлиб олган.

Ушбу ҳолат юзасидан вояга  етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган, деб ёзмоқда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан