Бухорода трактор тиркамаси ағдарилиши оқибатида уч нафар аёл вафот этди

Бухорода трактор тиркамаси ағдарилиши оқибатида уч нафар аёл вафот этди

12 май, сешанба куни Бухоро вилояти Ромитон туманида 45 ёшли О.И. бошқарувидаги "МТЗ-80" русумли трактор ва унга уланган иккита тиркама иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Боғитуркон МФЙ даги фермер хўжалигига қарашли дала ер майдони ҳудудидан ўтган зовурнинг ён томонидаги йўл бўйлаб ҳаракатланаётган трактор орқа томонида бўлган тиркамалари сирпаниб, зовур ичига ағанаб кетди.

Натижада трактор тиркамасида йўловчи сифатида келаётган 34 ёшли О.И. ва 33 ёшли Ш.П., оғир тан жарохати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган. Бундан ташқари ушбу тиркамада бўлган фуқаро 38 ёшли Ф.Ж., оғир тан жарохатилари билан Ромитан тумани марказий касалхонасига ётқизилган ва ўша ерда вафот этди. 

"Ҳолат юзасидан Ромитан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган", - дейилади хабарда.