Бухорода уйида 467 туп кўкнори етиштираётган аёл қўлга олинди

Бухорода уйида 467 туп кўкнори етиштираётган аёл қўлга олинди

Фото: ИИВ

20 апрел куни Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

ИИВ Тергов департаменти ахборот хизматининг маълум қилишича, тадбир давомида Қоракўл тумани “Дарғали” қишлоғида яшовчи фуқаро Ф.Т. (аёл)нинг экин майдонидан 467 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини ўстириб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва ўсимликлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.