Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода юк автомобили тиркамаси ёниб кетди
3.10.2020 12:33,  
348

Бухоро вилояти Пешку туманида юк автомобили тиркамаси ёниб кетди. Бу ҳақда Газли шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига 2 октябрь куни соат 17:34 да хабар берилган.

Маълум бўлишича, ҳодиса Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 393-километрида содир бўлди.

Фото: yhxbb.uz 

 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқаро Ғ.Э.га тегишли бўлган тиркама ва унинг ичида бўлган паст навли той пахта ёниб кетган.

Фото: yhxbb.uz 

 

Автомобиль тиркамаси пўлат устунларининг бир-бирига тегиб механик учқун ҳосил қилиши, учқуннинг тез ёнувчи махсулотлар устига тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги тахмин қилиниб, моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан, Пешку тумани ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан