Бухородаги нефть-газ кони ва сепараторлардан чиққан сув Денгизкўлга оқизилмоқда (видео)

Бухородаги нефть-газ кони ва сепараторлардан чиққан сув Денгизкўлга оқизилмоқда (видео)

Фото: Sof.uz

Sof.uz сайтига келган мурожаатда айтилишича, бу Бухоро вилоятидаги Денгизкўл кўли. Унинг ёнида нефть-газ кони ва тозаловчи сепараторлар жойлашган. Ажралиб чиққан сувни тўғридан тўғри Денгизкўлга оқизиб қўйишган.

Маълум қилинишича, диаметри камида 50 смли қувурдан тушаётган аралашма сувни сариқ рангга бўяб, ниҳоятда бадбўй ҳид чиқаради.

Мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва тегишли мутасаддилар вазиятни ўз назоратига олиб, экологияга етказилаётган зарарни тўхтатади.

Маълумот учун, умумий сув ҳажми 23 км кубни ташкил қиладиган Денгизкўлнинг суви шўр бўлиб, кўлда ҳар хил сув қушлари яшайди.