Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги нохуш авария 2 киши вафот этди
1.06.2020 12:33,  
432

Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 31 май куни ҳайдовчи 24 ёшли Ш.Х., бошқарувида бўлган «Lacetti»ни А-380 йўлининг Жондор тумани «Луқмон» Газли чўл ҳудудидан ўтувчи йўлдан бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган “MAN” русумли юк автомашинасига бориб урилади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, оқибатда «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.Х. ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи 48 ёшли Т.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бухоро вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан