Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги нохуш аварияда 19 ёшли қиз вафот этди
20.05.2020 14:59,  
1407

19 май куни соат 13:30 ларда, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, йўлда ҳайдовчи М.Ж. (эркак) “Нексия”да тезлигини меъёридан ошириб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади. Ҳамда қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1981 й.т. Н.Т. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси олд ўриндиғида ўтирган йўловчи 2001 й.т. З.Н. (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ушбу автомобиль ҳайдовчиси М.Ж. ва йўловчиси 1979 й.т. С.А. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан