Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухородаги қадимий қўрғон: фермер археологик ёдгорлигига жиддий зарар етказди
16.03.2022 14:30,  
63

“Вардонзе қўрғони” археологик ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудига ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилгани аниқланди - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Тўймурод Холмурод ўғли” фермер хўжалиги раҳбари А.Қ. идораларнинг хулосаларини олмасдан объектнинг муҳофаза ҳудудини оғир техника ёрдамида суриб, ер қазиш, экин экиш ва мелиорация ишларини амалга оширди.

У ариқ қазиб, фермер хўжалиги ер майдонини археология объекти муҳофаза майдони ҳисобидан кенгайтирди. Бу эса объектнинг Рабод қисми маданий қатлами йўқотилиши, саксовул дарахтларининг нобуд бўлиши, ер қаъридаги қадимги тарихий топилмаларнинг йўқотилишига сабаб бўлди.

Рабод қисми ер майдонининг 1.800 квадрат метр қисмига шикаст етказилиши оқибатида давлат манфаатларига 26 млрд. 730 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Бош прокуратура Жиноят кодексининг 132-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан